Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!

Элдор Шомуродов Италиядаги тўртинчи жамоаси – “Кальяри”даги фаолиятини бошлаб юборди. А Сериянинг дастлабки учта ўйинида легионеримиз жами 79 дақиқа тўп тепди. Шунингдек, Италия кубогида ярим соатдан кўпроқ ҳаракат қилди.

Ўзбекистонлик форвард ҳали бирор самарали ҳаракатни амалга оширгани йўқ. Мутахассислар 28 ёшли футболчи спорт формасини тўлиқ тиклаб олишга улгурмаганини таъкидлаяпти. Шунга қарамай, https://www.calciocasteddu.it сайтида “Кальяри” мухлислари Элдор Шомуродов трансфери кенг муҳокама қилмоқда.

CAN_8947-760x490

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига италиялик фанатларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳавола этади.

Лурас:

Хафа бўлманглар, ёздаги учта трансфер – Элдор Шомуродов, Якуб Янкто ва Гаэтано Ористанио ўзини умуман оқлагани йўқ.

Алексис:

Назаримда Элдор “Кальяри”га мос эмас. Ҳамма мақтаган салоҳиятни кўрганим йўқ.

Фтанк:

Раньери Шомуродовни “Кальяри”да кўришни истаган эди. Энди бу қароридан пушаймон бўлса керак.

Мортимермаус:

Шомуродов яхши ҳужумчи. Унинг истеъдодига шубҳа қилмайман. Ҳозирча, спорт формасини кўтара олгани йўқ. Раньери бу жараённи тезлаштириш учун уни майдонга туширяпти.

Фабрицио:

Шомуродов зерикарли ўйин давомида бир жуфт ёрқин ҳаракатларни ҳам қилди. Агар жисмоний тайёргарлиги жойида бўлса, Элдор тезкор футболчига айланади.

Роб:

Шомуродовнинг жисмоний ва психологик аҳволи расво эканини ҳам инобатга олиш керак.

Массимилиано Росси:

Агар биз сабрсизлик билан Шомуродов фаолиятига чизиқ тортиб қўймасак, Элдор ҳали жамоага ўз ҳиссасини қўшади. Танқидлар билан унга ёрдам беролмаймиз.

Альберто Антонини:

Тез кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШ ва Мексика билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Элдор Шомуродов бу ўйинларда гол уришига умид қиламиз. Ахир у терма жамоада мунтазам тўп киритиши одатга айланган. Шу сабаб, клубдаги ўйини ҳам очилиб кетишидан умидвормиз. Олға Элдор, бизга ёрдаминг керак!

64e414a212053

Франческо Мартинетти:

Ҳамма Шомуродовга шубҳа билан қараяпмиз. Лекин унинг ўзи жамоага келганидан жисмоний тайёргарлиги ёмон эканидан огоҳлантирган эди. Турли хулоса ва рад этувчи фикрлар билдиришдан олдин, озига мантиқан ўйлаш халақит бермасди. Менимча, ҳақиқий баҳони камида ўнта учрашувдан кейин берсак тўғри бўлади.

Экспертлар Шомуродов яхши ўйнай олмаётгани сабабини топди

Файзуллаев кетишидан олдин ЦСКА бош мураббий унга ва жамоадошларига мурожаат қилди

Ҳусанов жамоаси ҳақида ҳайратланарли факт!

Европада ёзнинг энг кутилмаган трансфери – ўзбек футболчиси бўлди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mavlonov Husan
06/09/2023 08:03
Шомуродов Тортиниб, ўзини четга оладиган болаларча ўйнайди, қизиққон, ёниб турадиган жойини млмаштиоиб
&
Liverpool-Afzal
06/09/2023 07:50
Формасини уртокликларда тиклавоса, буёгига италияда яна порласа болади.Омад Элдор
&
Бахриддин М.З.
05/09/2023 12:06
Шунча гап эшакка қамчи деганида, кет энди Италия футболидан сурхонгами машъалгами.
&
Азизжон
05/09/2023 10:10
Курпачага караб оёгингни узат
Жабборов Ахмаджон
05/09/2023 09:29
Эсинг борида этагингни йиғ деган гап бор.