Италияликлар Ўзбекистондан Шомуродовга ўхшаган яна бир жуфт футболчини кутмоқда!

Яхши футболчи ўз мамлакатининг футбол салоҳиятини жонли тарзда реклама қилади, деган гапга қўшилмай иложимиз йўқ. Элдор Шомуродовнинг Италиядаги муваффақияти хорижлик мутахассислар ва мухлислар эътиборини Ўзбекистонга қаратишига шубҳа йўқ эди.

Элдорнинг А Сериядаги дебют мавсумини жуда яхши ўтказди. У тезкорлик, курашувчанлик, бош билан яхши ўйнаш, аниқ пас ошириш, дриблинг, ҳимоячиларга ёрдам бериш каби профессионал маҳоратидан ташқари, меҳнаткашлик, камтарлик, самимийлик, интилувчанлик каби инсоний фазилатлари билан ҳам генуяликларнинг меҳрини қозонди.

75fb25012ae08e1553a513b156598994

Легионеримиз чемпионатнинг сўнгги учрашувида “Кальяри” дарвозасини ҳам ишғол қилиб, А Серия ўйинларини юқори нотада якунлади. Ушбу баҳсдан кейин “Женоа” мухлислари клубнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида Шомуродов ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Sports.uz сайти мухлислар эътиборига генуялик футбол ишқибозларининг муносабатларини ҳавола этади.

Giusi Vernoccoli:

Элдор охирги олтита ўйинда бешта гол урди. Келаси мавсумга асосий ҳужумчи масаласи ҳал бўлди, деб ўйлайман. Ўзбек ҳужумчиси мавсум охирига келиб, фантастик формага кириб олди ва бу ҳолатини ушлаб қолса, кейинги чемпионатда янги юлдузимиз бўлади.

Titta Cerrone:

Шомуродов катта тезликда зўр ўйнар экан. Клаваннинг фонида 100 метрга югурувчи тезкор енгил атлетикачидай кўринди. Элдор қарши ҳужум тактикасига жуда мос тушадиган ҳужумчидир.

Gianni Tammaro:

Эсингизда бўлса, кўпчилик узоқ мамлакатдан ўйинчи олганимизда ҳайратланган эди. Ҳамма Ўзбекистонда футбол йўқ дерди. Ана энди, Ўзбекистондан яна бир жуфт футболчи олишимиз керак бўляпти. У ерда Шомуродовга ўхшаган истеъдодлар кўплигига аминман!

188882852_4594841867193364_7776776766748416299_n_1

Domenico Cummero:

Шомуродовнинг ҳар бир голидан кейин Жанлука Скамаккани олиб қолиш иштиёқи пасайиб бормоқда. Элдор тўлиқ ўйнамаган дебют мавсумида 8 та гол урди. Скамакка ҳам ўзи мослашган чемпионатда шунча тўп киритди. Шу ҳолатда ҳам Скамакка учун катта пул талаб қилишади. Шомуродов эса ўзимизнинг футболчи ҳисобланади.

Ernesto Ciccone:

Мавсумни бунақа якунига қараб, “Ювентус” Шомуродовни сотиб олса, умуман ҳайрон бўлмайман. Ўзбек ҳозир энг зўри!

Stefano Savino:

Шомуродов ҳозир ҳаммани ҳайратга солмоқда. Деярли ҳар бир ўйинда гол уряпти. Асосийси, Кшиштоф Пёнтекка ўхшаб, иқтидорини йўқотиб қўймаса бўлди.

Pasquale Iovine:

Элдор саккизта гол урди. Аслида кўпроқ тўп киритиши мумкин эди. Агар жароҳатлар халақит қилмаганида ва мураббийлар дарров ишонч билдирганида 15 тагача гол уриши мумкин эди. Ҳар ҳолда Россиядан яхши савиядаги ҳужумчи олинди.

188900455_4594841420526742_6246503517760423889_n

Alessandro Grieco:

Шомуродов селекциямизнинг энг ёмон харидидан ажойиб муваффақиятгача бўлган катта босқични босиб ўтди. Дастлабки 26 та учрашувда у атиги 3 та гол урганди. Кейинчалик олтита баҳсда бешта тўп киритди. Гол уришни олдинроқ бошлаганида борми...

Шомуродов зўрлигини исботлаб қўйган ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди?

Ўзбек легионери ҳали Европада ҳам порлайди!

 Бизга Шомуродов керак!

Яхшиям Шомуродов бор экан!

Бизга шундай легионер керак! Мухлислар ўзбек футболчисини ўрнидан туриб олқишлади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рустам Содиков
25/05/2021 05:33
Насафнинг тулик таркиби Италия чемпионатини ёриб ташлайди. Насафни узини премьерага олиш керак!
&
LiViRpUl+ GeNeO
24/05/2021 12:57
Jasur yaxwi murabiy bulsa bu boladan kup narsa kutsa buladi hali kop iwgaqodir
Baxil Alihuja
24/05/2021 11:15
топ5 да уйнай оладиган уйинчилар куп! Факат пахтакорда ЭМАС!!! Саънат Шарипов топ5 га уйинчи олиб чикаман деб, кийналиб кетди, бечора! Кийналганидан хатто Футбол Ассоциациясида хам ишни тузукрок эплолмай, яна кочиб кетди! Бола ёш, кандай харакатланишни хали билмайди, Мирзахаким акадан сураганида аллакачон эплар эди!
Akbarali Abdunazarov
24/05/2021 08:53
Насафдан Ойбек Бозоров,Ш.Наспуллаев,А.Неьматов, Х.Аликулов кучли 5 лик чемпионатига жавоб берадиган уйинчилар. Э.Шомуродов агар Рома, Лацио еки Аталвнтага ухшаган жамоаларга утса камида 20 та туп киритади!
24/05/2021 09:44
Тугри Насафдан хам тортади уйинчилар.
TV TV
23/05/2021 23:27
Жалолиддин Машарипов ва Иброхимхалил Йулдошев тортади хозирги пайтда любой чемпионатга.
Abbos Axmedov
24/05/2021 01:08
Тўғри гапингиз ва яна Насаф жамоасида хам жудаям талантлар купки қай бирини олиш учун уларни икки камандага булиб 4 тайм йоки ундан копро ўйнатиб синаш хам мумкин
Baxil Alihuja
24/05/2021 11:11
Жалолидиндан кура, ЖалолидинОВ купрок мос келади! Хар холда Машариповга ухшаб юлдузлик касалига дучор булмаган, пахтакорда умрини утказиб, бироз сунмаган. Уйинчиларни пахтакордан олиш керак эмас, НАСАФ ёки Бунёдкорда топ5 га мос уйинчилар бор.
TV TV
24/05/2021 12:22
Жалолиддиновни шахсан бирор каромат курсатганини курмаганман. Физический бакувват бола эмас. Зур булганда Андижонни юкорига тортган буларди. Россия чемпионатида уйнолмай кайтдику. Европага хали йул булсин.