Италияни мундиалга олиб чиқолмаган Манчини 2 та гранд клуб эътиборига тушди

Италия терма жамоаси бош мураббийиРоберто Манчини янги мавсумда эътиборан яна клубда фаолият юритиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқла.

Юқоридаги манбага кўра, италиялик мутахассисга "Пари Сен-Жермен" ва "Манчестер Юнайтед" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айтиш лозимки, ушбу икки гранд клубда вазият яхши эмас ва шу сабабли раҳбарият янги мураббий қидирмоқда. Улар айни дамда Робертонинг атрофидаги вазиятларни диққат билан кузатишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Манчини бошқарувидаги Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг плей-офф босқичида ўз майдонида Шимолий Македония (0:1) терма жамоасига имкониятни бой берди ва мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!