Иван Бошкович: "Бунёдкор" аввалги мавқеига қайтади
Coca-Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган “Металлург” – “Бунёдкор” (1:2) баҳсидан сўнг “қалдирғочлар” мураббийи ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирар экан, жамоа ёш бўлишига қарамай ажойиб ўйин кўрсатаётганини айтди.
“Бугунги ўйин учун футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Бу уларнинг ғалабаси. Бу футболчилар бу клубнинг либосини кийишга лойиқ эканликларини кўрсатишди. Кимдир бунга шубҳа билан қараган бўлиши мумкин, менда бу борада ҳеч қачон шубҳа бўлмаган”, - деди Бошкович.
“Турнир жадвалидаги ўрнимиз бизни қониқтирмаётган эди. Ўзимизни ноқулай жойда ҳис қилаётган эдик. Ўйлайманки, “Бунёдкор” яна ўз ўрнига – ўзи лойиқ бўлган аввалги мавқеига қайтади. Жамоа тўғри йўлда. Мен таркибимизда кўпроқ ўз тарбияланувчиларимиз бўлишини истайман. Чунки, академиямизда бўлажак терма жамоамиз футбочилари шуғулланишмоқда”.
Манба: pfl.uz
Фикрлар