Иван Бошкович: "Металлург" иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилди"

Суперлигада 15-тур ўйинлари давом эттирилди. "Сўғдиёна" жамоаси бу тур ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

"Баҳс жуда оғир бўлди. Биринчи бўлимда биз учрашувни тўлиқ назорат қила олдик. Вазиятлар бўлди. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдик, аммо чарчоқ сезилди. "Навбаҳор" билан ўтган 120 дақиқалик беллашув ўз тасирини кўрсатди. Бугун жисмоний чарчоқдан кўра мувозанатни йўқотганимиз кўпроқ панд берди. 

Иккинчи қаватдаги тўпларни юта олмадик. Рақиб иккинчи бўлимда бизни жарима майдонимизга кириб келишни уддалади. Ўйлашимча, улар бизни яхши ўрганишган ва стандартлардаги хатоларимиздан фойдаланишди. Кейинги ўйинларда хатолар устида ишлаймиз. 

Бундай учрашувларда оғриқнинг устидан ҳаракат қилишга одатланишимиз керак. "Металлург" иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилди. Курашлар эвазига ўйинни қуритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!