Иван Бошкович: "Яхши даражадаги футбол намойиш этдик"

Суперлигада 25-тур якунланди. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг мезбонлар устози Иван Бошкович қуйидагиларни айтди: 

"Ўйлашимча, осон ўйин бўлмади. Биринчи таймда биз, мен кутгандек ўйин кўрсатмадик. Ваҳоланки, ёмон ўйнамадик, аммо йигитлар содда хатоларни кўп қилишди. Жуда оддий узатмалар билан ўйнадик. Бу хатолар бўлишини истамаган бўлар эдик.

Бизда биринчи бўлимда имкониятлар бўлди, аммо иккинчи таймдаги позицион ўзгаришларимиздан кейин вазиятни ўзгартирдик. Андреев ва Йововичда жароҳат бор эди, аммо улар майдонга чиқиб жанг қилишди.

Биз иккинчи бўлимда интенсивлик, иштиёқда қўшдик. Тўп билан ҳаракат тезлигини ҳам оширдик. Бизда медаль учун имконият бор ва буни охиригача бажаришга ҳаракат қиламиз. Яхши даражадаги футбол намойиш этдик. Мавсум боши билан солиштирилса, ўсиш кузатилмоқда. Биз тўғри йўлдамиз, деб ўйлайман", - дейди Бошкович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!