Иван Бубало: "Ўтган сафарги мағлубиятда мен айбдор эдим. Бугун фақат мен эмас, футболчилар ҳам айбдор"
“Андижон” – “Бунёдкор” (5:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Иван Бубало қатнашди ва фикрлари билан ўртоқлашди.
- Аввало, ўйин ҳақида фикрларингиз?
- 5:1 ҳисобида ютқазганимиздан кейин нима дея оламан? Ёмон ўйин кўрсатдик. Агар майдонда 11 футболчи ўйнаганимизда у қадар ёмон натижа бўлмасди. Биринчи голни ўзимизни хатоимиз туфайли эрта ўтказиб юбордик. Лекин ёмон ўйин кўрсатмаётгандик. Бизда битта имконият бўлди. Гол ура олмадик. Кейин мувозанатни тикладик. Футболчимизга қизил карточка кўрсатилган вазиятни кўрмай қолдим. Қизил карточкадан кейин ўйин бошқа томонга ўзгариб кетди. Четлатилишдан бир дақиқадан кейин стандартдан гол ўтказдик. “Қизилқум”га ютқазганимиздан кейин мен айбдор эдим. Бугун фақат мен эмас, футболчилар ҳам айбдор. Стандарт вазиятида курашишмади. Бугунги учрашувдан хулоса қилсак, фақат 17 ёшли Азиз характерини кўрсатди ва Амир Тўрақулов ҳам.
- Учрашувда ҳимоячилар қўпол хатоларга йўл қўйди. Бунга муносабатингиз қандай?
- Ҳозир ҳеч нима айта олмайман. Ҳар бир тепилган зарба гол бўлди. Омадимиз келмади. Ҳимоячиларимиз жуда ёмон ўйнашди. Агар имкони бўлганида ҳаммасини ўзгартирардим. Агар шундай натижа бўлганида ўйинни ёш ўйинчилар билан ютқазганимиз яхши эди. Чунки ёши катта футболчилардан кўра ёшларимиз яхшироқ ўйнашини кўрсатишди.
- “Андижон” мухлислари ва “Бобур Арена” ҳақида фикрингиз?
- Атмосфера ажойиб бўлди, раҳмат. “Андижон”ни ғалаба билан табриклайман. Ҳаммаси ажойиб.
- Ўйингача статистикадан хабарингиз бормиди? “Бунёдкор” илк бор “Андижон”га ютқазди.
- Ҳа, билардим.
- “Бунёдкор” ўйин томонлама ўртамиёна жамоага айланиб қоляпти. Бу бюджет билан боғлиқми ёки...
- Бюджет ҳақида ҳеч нима гапира олмайман. Биламан,4-5 таликда эмасдирмиз. Лекин юқори ўринлар учун курашадиган эмасмиз. Бунга бюджетни алоқаси йўқ.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар