Иван Ракитич: Испаниянинг мағлуб бўлганидан афсусдаман, чунки...

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Россияга қарши бўлиб ўтадиган чорак финал баҳси ҳақида тўхталиб ўтди.

“Чорак финалда фаворитлар йўқ. Бизни мусобақа мезбонларига қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Бу ерда ўтказаётган ҳар бир кунимиздан роҳатланишимиз керак.

Испания мағлуб бўлганидан афсусдаман, чунки хотиним ҳам Испаниядан. Лекин бу футбол. Футболда эса олдиндан бир нима дейиш қийин”, - дейди “Барселона” аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, Испания пенальтилар сериясида Россияга мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!