Иван Ракитич ва Эрнесто Вальверде ўртасида келишмовчилик бормиди?

"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Эрнесто Вальверда бош мураббийликни тарк этгунича, клубни тарк этиш ниятида бўлганини айтиб ўтди.

"Январда кетиш ҳақида ўйлаётган эдим, чунки Вальверде жамоаси билан муносабатларимиз кўнгилдагидек эмасди. Бу ёмон вақтлар эди, бироқ ҳозир барчаси ортда қолди. Мен ўзимга ёқмаган нарсалар ҳақида очиқчасига гапиришим мумкин", - дейди Ракитич.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутаҳассис "Барселона"дан 13 январь куни истеъфога чиқарилган эди. Унинг ўрнини тўлдирган Кике Сетьен каталонияликлар клуби билан 2,5 йиллик шартнома имзолади.