
Иван Соловьёв: “Навбаҳор” билан амалда шартномам бор. Қолишим ёки кетишимни раҳбарият ҳал қилади
Куни кеча Андрей Канчелськис “Навбаҳор” бош мураббийлигидан озод этилди. Табиийки, мухлислар орасида ҳам мураббий жамоани тарк этгач у олиб келган легионерлар масаласида турли ҳил миш-мишлар авж олди.
"Навбаҳор" жамоаси мухлисларининг телеграмдаги расмий саҳифаси шу каби миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида россиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Иван Соловьёв билан боғланди ҳамда айрим саволларга жавоб олди.
– “Навбаҳор” билан ҳозирча амалда шартномам бор. Шартномам якунлангач жамоада қоламанми йўқми буни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Шаҳсан ўзимни кетиш ниятим йўқ. Лекин ҳаммаси раҳбариятнинг қарори ва янги мураббийга боғлиқ. Агарда янги бош мураббий жамоага мени ёрдам беришда давом этишимни ва Наманганда қолишимни хоҳласа қолдиради. Агарда акси бўлса бу унинг қарори. Бунга хурмат билан қарашимиз лозим албатта. Бу футбол. Футболчининг ҳаёти эса шундай. Мен буни тўғри қабул қиламан. Яқин кунларда айнан шу масала юзасидан клуб раҳбарияти билан учрашаман. Якуний қарорни кейин қабул қиламан”.
– “Жамоадаги муҳит ҳақида гапирадиган бўлсам, футболчилар билан алоқаларимиз аъло даражада. Ҳаммамиз бир оиладекмиз. Келгуси учрашувларда ҳам кечагидек ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”.
– “Андрей Канчелськис ҳақида фикрим? Канчелськисни ҳаммамиз хурмат қиламиз. Мени бу жамоага айнан ушбу мураббий олиб келди. Унинг таклифи билан “Навбаҳор”га келдим. У билан қисқа вақт ишлаган бўлсамда мураббий ёмон ишламади. Тўғри, натижалар бироз пасайиб, дуранглар кўпайиб кетди. Лекин бу футбол. Футболда ғалаба ва мағлубият ҳамиша ёнма-ён юради. Натижаларга келсак аксари ўйинларда омад ҳам биздан юз ўгирганлигини унутмаслик лозим. Мурабббий ҳақидаги фикрларим эса фақат ижобий бўлди. Уни хурмат қиламан ва собиқ бош мураббийимизнинг келгуси фаолиятига омад тилайман” - дейди Иван Соловьёв.
Фикрлар