Иво Карлович учун тай-бреклар омадсиз ўтди

Хорватиялик теннисчи Иво Карлович "Miami Open - 2018" турнирининг биринчи даврасида канадалик Вашек Поспишилга қарши кортга чиқди.

Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда Вашек рақибини ҳар иккала сетда тай-брекда мағлубиятга учратди.

Ўғир ўтган ўйиндаги ғалабадан сўнг Поспишил иккинчи даврада россиялик Андрей Рублёв билан куч синашади.

Sports.uz