Ихеаначонинг дубли "Лестер"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (видео)

УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқич 3-турида “Лестер” ўз майдонида Чехиянинг “Брага” клубини қабул қилди.

“Кинг Пауэр” стадионида кечган ўйинда мезбонлар рақибларига ҳеч қандай имкон қолдирмади ва 4:0 ҳисобида зафар қучди. Шу куни “тулкилар” сафида Келечи Ихеаначо (21', 48'), Деннис Прат (67') ва Жеймс Мэддисон (78') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!