Ихтиёримда бўлса, Шомуродовни олиб қолардим!

“Рома” нафақат Италия, балки бутун Европа нигоҳини ўзига қаратган клуб бўлиб турибди. Ўтган мавсумда Конференциялар лигасидаги тарихий ғалаба, ёзги трансферлар мавсумида Римга келган юлдуз ўйинчиларнинг кўплиги Жозе Моуриньо жамоасига бўлган қизиқишни юқори даражага олиб чиқди.

Пойтахтлик футбол ишқибозларининг жамоага бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. “Олимпико” аренаси мезбонлик қилган бешта учрашувнинг ҳар бирига 60 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди.

rue57816f6882

Шунга қарамай, Жозе Моуриньо жамоасида камчиликлар ҳам кўзга ташланмоқда. Таркибнинг энг кучли ҳисобланган ҳужум чизиғида муаммолар борлиги сезилиб қолди. “Рома” яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш бўйича энг ёмон кўрсаткични қайд этган.

Бу ҳолат “Рома” қишда яна янги ҳужумчилар олиши мумкинлигидан далолат бермоқда. Италия матбуоти римликлар “Будё-Глимт” ҳужумчиси Ола Сольбаккен январгача Римга келиши ҳақида хабар тарқатди.

Аксарият манбалар клуб раҳбарияти Элдор Шомуродовни январь ойида ижарага бериб юборишни режалаштирганини ёзмоқда. Италия чемпионатида ўзбек ҳужумчисини қўлга киритмоқчи бўлаётган жамоалар йўқ эмас, албатта.

Ёзги трансферлар ойнаси яқинда ёпилди, лекин айрим жамоалар қишки олди-бердиларга тайёргарлик кўрмоқда. “Рома” мутасаддилари “Будё-Глимт” форварди Ола Сольбаккен билан келишиб бўлди.

Норвегиялик футболчининг келиши Элдор Шомуродовга чиқиш эшикларини очиши кутилмоқда.

Таниқли журналист Антонио Феличи бу борада “Рома” мутасаддиларига бошқа вариантни таклиф қилмоқда.

Сольбаккен келганидан кейин Римда қолади, уни бошқа клубларга ижарага беришмайди. Мен норвегиялик футболчини Николо Дзаньолога ўринбосар сифатида кўряпман.

Ростини айтсам, менинг ихтиёримда бўлганида Элдор Шомуродовни олиб қолган бўлардим. Жозе Моуриньо ундан қандай мақсадда фойдаланаётганидан қатъи назар, ўзбек легионери биринчи навбатда марказий ҳужумчи ҳисобланади, - деди Антонио Феличи.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо мавсумолди йиғиндан кейин янги мавсумда Элдор Шомуродовга ишонч билдирмаслигини маълум қилганидан кейин ҳамюртимизга Италия, Германия, Англия, Франция, Туркия, Саудия Арабистони клубларидан чорловлар бўлди.

Ҳужумчимиз Италияда қолиш истагини билдириб, ташқаридан келган таклифларни қабул қилмади. Римликлар билан Шомуродов трансфери бўйича музокарага киришган А Серия вакиллари бадал пули миқдори бўйича бир тўхтамга кела олмади. Натижада Шомуродов мавсумни “бўрилар” сафида бошлади.

roma-atalanta-0-1-decide-un-gran-gol-di-scalvini-nerazzurri-in-vetta-con-il-na_5474acc8-377d-11ed-974d-1e8c8a92a590_700_455

Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world  порталидаги статистикаларга кўра, Элдор А Серияда иккита баҳсни қўшиб ҳисоблаганда 24 дақиқа, Европа Лигасида бир ўйинда 23 дақиқа ҳаракат қилиб, ўзига тақдим қилинган 47 дақиқа ичида битта гол уришга ва бир неча хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлди.

“Рома” Европа Лигасида гол урган Шомуродов бўйича кутилмаган қарорга келди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!