“Рома” Европа Лигасида гол урган Шомуродов бўйича кутилмаган қарорга келди!

“Рома” раҳбарияти жамоа таркибини ўзгартиришни қишки трансферлар ойнаси даврида ҳам давом эттирадиган бўляпти.

Италия матбуоти “бўрилар” Норвегиянинг “Будё Глимт” жамоаси ҳужумчиси Ола Сольбаккенни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Аслида 23 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда Конференциялар лигаси доирасида римликларга қарши ўтказилган учрашувларда “Рома” дарвозасини ишғол қилганидан кейин Жозе Моуриньонинг эътиборига тушган эди.

large_31

“Рома” спорт директори Сольбаккен трансфери бўйича бир неча бор норвегияликлар билан музокара олиб борганди. Томонлар шахсий шартнома бўйича келишиб бўлган. Норвегияда иқлимдан келиб чиқиб, чемпионат ноябрь ойининг ярмидаёқ тўхтатилади. Сольбаккеннинг “Будё-Глимт” билан шартномаси декабрда якунланади.

Шунинг учун римликлар норвегиялик форвардни қишки трансферлар вақтида эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни маъқул топди.

“Рома” бу ҳужумчи жамоанинг гол уриш борасидаги муаммосини ҳал қилишига умид билдирмоқда.

Шу ўринда, “Рома” раҳбарияти Элдор Шомуродов устози Жозе Моуриньонинг ишончини қайта қозонишга ҳарчанд уринмасин, унга етарли даражада, ҳеч бўлмаса, мавсум охиригача имкон бермоқчи эмас. Пойтахтлик мутасаддилари Ола Сольбакенни айнан ўзбек ҳужумчисининг ўрнига олиб келмоқчи.

La Gazzetta dello Sport журналисти Массимо Чеккинининг ёзишича, “Рома” январда Элдор Шомуродовни ижарага бериб юборишни режалаштирмоқда. Ўзбек ҳужумчисига ёзги трансферлар вақтида Италия, Германия, Англия, Франция, Туркия, Саудия Арабистони каби мамлакатлардан қизиқиш бўлди.  “Болонья”, “Торино”, “Сассуоло”, “Трабзонспор”, “Бешиктош”, “Галатасарой” каби жамоалар римликлар билан музокара ҳам ўтказди.

Шомуродов Италиядан ташқаридаги жамоаларга ўтишни истамаган бўлса, А Серия вакиллари “Рома” раҳбарияти билан трансфер суммаси борасида бир тўхтамга кела олмади.

Шу ўринда, Жозе Моуриньо Шомуродов масаласида бироз адолатсизлик қилаётгандек кўринмоқда. Легионеримиз мураббийлар штаби томонидан ўзига берилган арзимас бир неча дақиқа давомида ўзини кўрсатиб, бир неча бор хавфли вазиятлар яратмоқда. Европа Лигасида римликларнинг илк голини ҳам айнан Элдор киритди.

Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world  порталидаги статистикаларга эътибор берсак, Шомуродов самарадорлик бўйича яхши кўрсаткичга эга. Римликларнинг фақат марказий ҳужумчи вазифасини бажара оладиган вакили Тэмми Абрахам мавсум давомида саккизта учрашувда 579 дақиқа ҳаракат қилиб, иккита гол муаллифи бўлди.

Пауло Дибала 608 дақиқа давомида ўз ҳисобига тўртта аниқ зарба ёздириб, бундан буён “Рома”нинг асосий тўпурари ким эканини кўрсатиб қўйди.

Моуриньо катта умидлар билан олган Андреа Белотти ҳисобида олтита ўйин ва 244 дақиқа давомида киритилган битта тўп бор.

Шомуродовнинг чап қанот ҳужумидаги асосий рақобатчиси Никола Залевски олтита учрашувда 245 дақиқа ўйнаб, ҳали самарали ҳаракатларни амалга оширгани йўқ. Яна бир чап қанот ҳужумчиси Стефан Эл-Шаарави жароҳат олгунга қадар тўртта баҳсда қатнашиб, бирор маротаба ўзини кўрсата олмади.

“Рома” ҳужумчилари ўртасида Элдор Шомуродовга энг оз имконият тақдим этилди. А Серияда иккита баҳсни қўшиб ҳисоблаганда 24 дақиқа, Европа Лигасида бир ўйинда 23 дақиқа ҳаракат қилиб, ўзимга тақдим қилинган 47 дақиқа ичида битта гол уришга ва бир неча хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлди.

Eldor-Shomurodov-703x400

Шунга қарамай, “Рома” айнан Элдор Шомуродовни ижарага жўнатиб, унинг жойини Ола Солбаккенга беришни мўлжалламоқда.

Бу вазият қандай якунланишини вақт кўрсатади, албатта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alisher Kamalov
21/09/2022 08:46
Бу маколами еки фол очишми. Рома жамоасида ким нима килмокчилигига фол очилганга ухшайди. Бу Спорт.уз журналистлари хаммаси елгончимм
&
салахидин
21/09/2022 16:03
Факат макташ танкид йук шу учун элдор уйинни йукотган
Ishoq Ruziev
21/09/2022 08:37
O'zbek futbolida Babayan bor, jahon futbolida Maur
Ibragimali Normatov
20/09/2022 23:47
Эээ шуниям ўйлаб ўтирадими, Элдор Ромадан шарта кетиб Ўзбекистон Суперлигаси жамоаларида мазза қилиб тўп сурмидими, нима қилади Жозе кўтга ялиниб???