Ия, Лутфулла Тўраев фаолиятини якунлади
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси, 2013 йил "Бунёдкор" билан Ўзбекистон чемпиони бўлган Лутфулла Тўраев футболчилик карерасини якунлади.
Тўраев якунига этган мавсумни Фарғонанинг "Нефтчи" клуби сафида ўтказди. Фаолияти давомида у, шунингдек, "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив", "Фелда Юнайтед", "Теренггану" ва ОКМК каби клубларида тўп тепди. Тўраев "Бунёдкор", "Локомотив" ва "ОКМК" сафида умумий ҳисобда 4 бор мамлакат кубогига эга чиқди.
Лутфулла Тўраевнинг келгуси фаолиятида омад тилаймиз.
Фикрлар