Иззатилла Абдуллаев: Ғалаба қозониш мақсадимиз эди
Ads

 

Олий лиганинг 25-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург” ни қабул қилди ва иккинчи мавсумдаги илк ўйдаги ғалабасига эришди. Масум давомида ўзининг голлари ва мазмунли ўйинлари билан жиззахлик футбол муҳлисларини ёқимтойига айлаган Иззатилла Абдуллаев “Металлург”га қарши баҳснинг энг яхши футболчисига айланди.

Ўйинни бевосита стадиондан кузатган ишқибозлар кўплаб дриблингларни ва зарбаларни амалга ошира олган Абдуллаевга юқори баҳо беришди. Бугунги ўйинда Иззатилла Абдуллаев дубль қайд этди ва жамоанинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Футболчи ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.


- Баҳс қийин бўлди. Ўз майдонимиздаги ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш бизга катта куч ва ишонч беради. “Металлург” га қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўрган эдик ва яхши натижа кўрсата олдик. Голларим билан жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Барча жамоадошларимга раҳмат. Мураббийим менга ишонч билдираяптими?Мен уни оқлашим зарур. Баҳони эса муҳлислар беришади. Мавсум якунланмоқда.

Яна 5 та ўйин қолди. Керакли очколарни йиғиб мавсумни якунда яхши натижага эришиб юқорироқ ўринлардан бирини эгаллаймиз деган умиддаман.Бизни мавсум давомида қўллаб- қувватлаб келаётган муҳлисларимизга раҳмат - дейди “Сўғдиёна”нинг ёш умидли хужумчиси.