Жафар Исмоилов: Биринчи ўйинда ғалабага эришдик

 

Хабарингиз бор, кеча биринчи лига баҳсларига старт берилди. Унда “Нурафшон” билан куч синашган “Норин” сафардан 1:0 ҳиобидаги ғалаба билан қайтди.

Учрашувдан сўнг “Норин” жамоаси ҳимоячиси Жафар Исмоилов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Бугун мавсумдаги илк учрашувни ўтказдик. Ўйин олдидан бош мураббий Рустам Дўрмонов аҳл бўлиб ҳаракат қилишимиз кераклиги уқтиргандилар. Майдонда бир бир-биримизни яхши тушуниб ҳаракат қилдик. Биз бирдам бўлиб тўп тепганимиз учун бугунги ўйин биз учун қийин ўтмади. Бизни Ҳаққулободда кутаётган мухлисларимиз учун ёруғ юз билан қайтяпмиз, - дейди ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!