Жаҳон чемпионати. Бугун 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз

  • 29 август, 13:35
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Бугун София шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 4 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.   

Tecno

Кун давомида терма жамоамиз аъзоларидан Саъдулла Равшанов (-73 кг), Иномжон Баҳодиров (-81 кг), Мафтуна Аҳмедова, Гулсанам Ҳазратова (иккиси -57 кг) ва Зуҳражон Умарова (-63 кг) медаллар йўлида татамига чиқишади. 

Ўсмирларимизнинг илк даврадаги учрашувлари:

-73 кг: Саъдулла Равшанов — Али Алжади (Кувайт);

-81 кг: Иномжон Баҳодиров — Деррик Томас (АҚШ);

-57 кг: Мафтуна Аҳмедова — Гил Перри (Исроил);

-57 кг: Гулсанам Ҳазратова — Мирослава Бондаренко (Канада);

-63 кг: Зуҳражон Умарова — Ана Скилевич (Босния ва Герсеговиния).

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!