Жаҳон чемпионати дзюдочиларимиз учун якунланди
Япониянинг Токио шаҳрида шаҳрида поёнига етиб бораётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати терма жамоамиз учун ўз поёнига етди. Бугун энг оғир вазн тоифасидаги полвонлар баҳси бўлиб ўтмоқда.
+100 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган вакилимиз Бекмурод Олтибоев иккинчи даврадан баҳсларни бошлади ва бу босқичда тожикистонлик Шакармамад Мамадовга имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа терма жамоамиз вакилларининг мусобақадаги иштироки якунланди.
Ушбу жаҳон чемпионати биз учун -60 килограмм вазн тоифасида Шарофиддин Лутфиллаевнинг қўлга киритган кумуш медали билан тугади.
Фикрлар