Жаҳон чемпионати финали олдидан Саудия клубига нохуш хабар бор
"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва энди "Ал-Ҳилол"га қарши клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида иштирок этишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, кеча “қироллик клуби” Мисрнинг “Ал-Аҳли” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Журналист Карлос Родригеснинг ёзишича, тиббий кўриклар натижалари Асенсио клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида иштирок этишга тайёрлигини кўрсатди. Эслатиб ўтамиз, футболчи Испания чемпионатининг "Мальорка"га қарши ўйинида олган кичик жароҳати туфайли ярим финални ўтказиб юборган эди.
Ёзда Асенсионинг "Реал" билан шартномаси тугайди, аммо клублар шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Маълумот учун, "Реал" ва "Ал-Ҳилол" ўртасидаги финал учрашуви 11 февраль куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Фикрлар