Жаҳон чемпионати. Медаллар жамғариш бўйича пешқадамлик ҳамон бизда!

  • 30 август, 11:12
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Тўртинчи кундирки, Болгария пойтахти София шаҳри дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.   

Tecno

Дунё биринчилигининг ортда қолган учинчи кунги баҳсларидан кейин ҳам Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича карвонбошиликни сақлаб қолди. Дзюдочиларимиз қўлга киритган медаллар сони 6 тага етди, шундан 4 таси олтин медал экани қувонарли ҳолат. Олтин медаллар бўйича барча даврлардаги рекордларимизни янгиладик. 

Иккинчи ўринни IJF байроғи остида курашаётган россиялик дзюдочилар 3 та олтин, 3 та бронза медали билан банд этишган. Дзюдо ватани япониялик дзюдочилар 1 та олтин ва 2 та кумуш медал билан учинчи ўринга кўтарилиб олишди. Кучли ўнталикдан Бразилия, Қозоғистон, Мўғулистон, Сербия, Туркия, Грузия ва Белгия терма жамоалари жой олган.

 

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!