Жаҳон чемпионати олдидан яна бир мураббий истеъфога чиқди
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги ўз лавозимидан озод этилди.
2022 йилдаги Жаҳон чемпионатида ўз шогирдлари билан фурор кўтарган Марокаш терма жамоаси устози Валид Реграги ўз лавозимидан истеъфога чиқди. Айни вақт ҳамкорликни муддатидан олдин тугатиш бўйича келишув амалга ошган. Манбага кўра, 50 ёшли мутахассис фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. Унинг хизматларига Саудиянинг бир нечта клубидан қизиқишлар пайдо бўлган. Марокаш терма жамоаси жорий йилда АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб улгурган.
Маълумот учун, Марокаш ЖЧнинг гуруҳ босқичида Бразилия, Гаити ҳамда Шотландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар