Жаҳон чемпионати саралаш (Осиё). Дастлабки иккита турда фақатгина 3 та жамоа 100 фоизлик натижа қайд этди
Осиё минтақасида Жаҳон чемпионатига саралашнинг якуний босқичидамиз. Дастлабки икки тур ўз ниҳоясига етди ва унга кўра, фақатгина 3 та терма жамоа 100 фоизлик натижа қайд эта олди. Булар: Ўзбекистон, Япония ва Эрон.
Япония дастлаб Хитойни 7:0 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, Баҳрайн дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди. Эрон эса минимал ҳисоблар билан ютди. Жамоа биринчи турда Қирғиз Републикаси, иккинчи турда эса БААни 1 та гол урган ҳолда таслим қилди.
Ўзбекистон дастлабки турда Шимолий Корея устидан зафар қучиб, кейинги турда Қирғиз Республикасига сафар қилиб, оғир ғалабани қўлга киритди.
Фикрлар