"Жаҳон чемпионати U-20". Ироқ кейинги босқичдан умидини узди, Жанубий Кореяга эса дуранг ҳам етарли

Бугун тунда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионатининг 2-тур доирасидаги сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди. Унда "E" ва "F" гуруҳларидаги жамоалар ўз ўйинини ўтказди. 

"E" гуруҳида Англия Уругвайни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва ҳозирча 6 очко билан 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. Терма сўнгги турда Ироқ билан дуранг ўйнаса ҳам кейинги босқичга йўлланма олади.

  • Чемпионат Мира-U20. Группа E
  • 2-тур

Уругвай (до20)

  • Franco Gonzalez 49'
  • Matias Abaldo 90'
2 : 3

25.05.2023 23:00

Англия (до20)

  • Bashir Humphreys 22'
  • Алфи Девайн 45'
  • Дарко Гьяби 90'

Квартетдаги яна бир ўйинда Тунис қитъадошларимиз Ироқни йирик 3:0 ҳисобида таслим этди. Шу тариқа, Ироқ мусобақада кейинги босқичга чиқиш имконини қўлдан бой берди. Тунис эса сўнгги турда Уругвай билан ҳаёт-мамот масаласини ҳал қилади. 

  • Чемпионат Мира-U20. Группа E
  • 2-тур

Ирак (до20)

0 : 3

26.05.2023 02:00

Тунис U20

  • Youssef Snana 55'
  • Шаим Эль-Джебали 57'
  • Mahmoud Ghorbel 86'

"F" гуруҳида Гамбия терма жамоаси кутилмаганда Франциялик тенгқурларидан устун келди - 2:1. Африкаликлар ҳали очко йўқотганича йўқ. Охирги турда Жанубий Корея билан 1-ўрин масаласи ҳал қилиб олинади. Франция эса сенсацион тарзда гуруҳда қолиб кетди. 

  • Чемпионат Мира-U20. Группа F
  • 2-тур

Франция (до20)

  • Wilson Odobert 61'
1 : 2

25.05.2023 23:00

Гамбиа (до20)

  • Танги Зукру 13' (автогол)
  • Mamin Sanyang 68'

Яна бир беллашув Осиё вакили Жанубий Корея ва Шимолий Америка аъзоси Гондурас термалари ўртасида бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган беллашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди. 

Кореяликларни сўнгги турда дуранг ҳам қониқтиради. Гондурас эса плей-офф учун 3-турда Францияни енгиши ва Жанубий Кореянинг Гамбияга ютқазишини кутишига тўғри келади.

  • Чемпионат Мира-U20. Группа F
  • 2-тур

Южная Корея (до20)

  • Yong-Hak Kim 58'
  • Seung-Ho Park 62'
2 : 2

26.05.2023 02:00

Гондурас (до20)

  • David Ruiz 22'
  • Isaac Castillo 51'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!