"Жаҳон чемпионати U-20". Италия Бразилиядан кучли, Япония эса Сенегалдан устун келди ёхуд "B", "C" ва "D" гуруҳларида вазият қандай?

TIGGO 2 PRO

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилди. Ўзбекистон очилиш ўйинида Аргентинага ютқазиб қўйди. Гуруҳимиздаги иккинчи ўйинда эса Янги Зеландия Гватемалани таслим этди. 

Сиз-у биз ўз гуруҳимиздаги ҳолатдан яхшигина хабардормиз. Хўш, бошқа квартетларда вазият қандай кўриниш олган? Қуйида шу саволга жавоб бериб ўтамиз. 

"B" гуруҳи.

и

Словакия ёшлари илк турда Фижини аяб ўтирмади. Европаликлар узоқдан келган Океания қитъаси вакилига жавобсиз 4 та гол уришга эришди. Бу йирик ғалаба Словакия учун анчагина фойдали бўлиши мумкин.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда АҚШ термаси Эквадорни кичик ҳисобда таслим этди. Ягона гол 90+3-дақиқада киритилганини ҳам эътироф этиш керак. 

"С" гуруҳи.

с_1

Қитъадошларимиз ўрин олган мазкур тўртликда ҳам икки ғалаба қайд этилди. Колумбия Европа вице-чемпиони Исроилни 2:1 ҳисобида таслим қилди. Қизиғи, мазкур баҳсда ҳам колумбияликларнинг ғалаба келтирувчи голи 90-дақиқада урилди.

Осиё кубогида ярим финалда енгилган Япония термаси Африка вакили Сенегалдан кичик 1:0 ҳисобида устун келди. Мазкур беллашувда япониялик дарвозабоннинг нақ 5 та сейв ижро этгани таҳсинга сазовор.

"D" гуруҳи.

д_1

Европа ва Жанубий Американинг энг олди жамоалари ўрин олган навбатдаги гуруҳ. Италия U-20 терма жамоаси жаҳон чемпионати фаворитларидан бири бўлган Бразилияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Қизиғи, 34-дақиқадаёқ италянлар ҳисобни 3:0 қилиб бўлишганди. Статистикада ҳам европаликлар устунлик қилишди. Охиридаги эътиборсизлик сабаб бразилияликлар 2 та гол уриб кетди.

Иккинчи учрашувда Нигерия Доминикан Республикаси ёшларини 2:1 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди. Бироқ Нигерия икки гигант термадан ўтиб гуруҳдан чиқиши жуда қийин масала бўлиб кўринмоқда.

 

Бугун "E" ва "F" гурухларидан ўрин олган ўйинлар билан 1-турга якун ясалади. Эртадан эса 2-турга старт берилади.

"E" гуруҳи
23:00 Англия - Тунис.
02:00 Уругвай - Ироқ.

"F" гуруҳи
23:00 Франция - Жанубий Корея.
02:00 Гамбия - Гондурас.

 

Шоҳрух Зоиров.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию