Жаҳон чемпионати учинчи ўрин учун баҳсни ким бошқариб боради?

  • 16 декабрь, 2022, 19:47
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жаҳон чемпионати бронза медаль учун бўлиб ўтадиган Хорватия ва Марокаш ўртасидаги ўйинни ким бошқариши маълум бўлди. Мазкур баҳсни қатарлик Абдулраҳмон ал-Жассим бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Қанотларда унга ўз ҳамюртлари кўмаклашади.

ВАР тизими эса чилилик Хулио Баскуньян ва нидерландиялик Пол ван Букелга ишониб топширилган.

Tecno

35 ёшли ал-Жассим мундиалнинг гуруҳ босқич доирасида АҚШ ва Уэлс (1:1) учрашувини бошқариб борганди.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия - Марокаш ўйини 17 декабрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!