Жаҳон чемпионати вақтида Қатарга кимлар кира олиши мумкин?

Қатар ҳукумати жаҳон чемпионати вақтида оддий сайёҳларнинг мамлакатга киришини тақиқлашга қарор қилди.

Тақиқ Қатар фуқаролари, аҳолиси, чиптаси бор мухлислар ва аккредитациядан ўтган гуруҳларга таъсир қилмайди. Чеклов 2022-йил 1-ноябрдан 23-декабргача амал қилади, деб хабар берди Қатар ички ишлар вазирлиги.

Қатар араб дунёсида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи давлат бўлди. Эслатиб ўтамиз, мусобақа 20 ноябрдан 18 декабргача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!