Жаҳон чемпионатида 10 та медаль қўлга киритган каратэчиларимиз тантанали кутиб олинди

Жорий йил 2-7 июль кунлари АҚШнинг Флорида шаҳрида спортнинг каратэ-до (ITKF) тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатга Ўзбекистон спорт делегацияси жами 14 нафар иштирокчи билан қатнашди.

Қувонарлиси, ҳамюртларимиз ушбу мусобақада 10 та медальни қўлга киритишди (2 та олтин, 8 та бронза).

Каратэ-до (ITKF) бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари бугун, 12 июль куни эрта тонгда юртимизга учиб келишди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон каратэ-до (ITKF) федерацияси ҳамда спортчиларнинг яқинлари томонидан муносиб кутиб олинди.

“Мусобақага барча рақибларим яхши тайёргарлик билан келишгани маълум бўлди. Шунга қарамай, мураббийим берган кўрсатмалар асосида рақибларимдан устун келдим. Финалда америкалик рақибимни қийинчилик билан бўлса-да мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлдим”, — жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиби Шаҳобиддин Шодмонхонов.

Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!