Жаҳон чемпионатида дастлабки олтин медални қўлга киритдик
Тошкентдаги “Универсал” спорт саройида ўтказилаётан таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. Бироз аввал ҳамюртимиз Зафарбек Каримов -41 килограмм вазн тоифасида финал жангини ўтказди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Эронлик Амирҳусайн Норузига қарши баҳс олиб борган вакилимиз муросасиз беллашув якунида ўз устунлигини намойиш эта олди ва жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Беллашув 31:11 ҳисобида якунланди.
Бу терма жамоамизнинг мазкур мусобақада қўлга киритган иккинчи медалидир. Кечаги беллашувлар мобайнида Муҳаммадамин Алиев (-33 кг) бронза медалига сазовор бўлган эди. Эртага баҳсларга киришадиган спортчиларимизга ҳам омад ва сафарлар тилаб қоламиз.
Фикрлар