Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган Роналду мурожаат йўллади
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду жаҳон чемпионати олдидан ижтимоий тармоқларда янги пост эълон қилди.
Машҳур ҳужумчи Португалия терма жамоаси формада тушган суратини жойлаштириб, қисқа изоҳ қолдирган.
"Икки кун қолди", — деб ёзган Роналду.
Роналдунинг саҳифасидаги ушбу пост футбол мухлислари орасида катта қизиқиш уйғотди.
Маълумки, 41 ёшли форвард учун бу жаҳон чемпионати тарихий аҳамиятга эга: у ўз фаолиятида олтинчи бор мундиалда иштирок этмоқда. Бу кўрсаткич жаҳон футболи учун рекорд ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатида "K" гуруҳида тўп суради. Ушбу гуруҳда Конго Демократик Республикаси, Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ҳам иштирок этмоқда. Португалия биринчи учрашувини Конго футболчиларига қарши ўтказади.
Иккинчи турда Роберто Мартинес шогирдлари Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичини эса Колумбияга қарши беллашув билан якунлайди.

Фикрлар