Жаҳон чемпионатида қитъамиздан фақатгина Ўзбекистон ва Жанубий Корея бу вазифани уддалади

Аргентинада ўтаётган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Айни пайт мусобақанинг гуруҳ босқичи якунланди. Кучлилар сараланиб бормоқда.

Кичик мундиалда Осиё шарафини Ўзбекистон, Япония, Ироқ ва Жанубий Корея ҳимоя қилди. Улардан фақатгина иккитаси - Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея плей-оффга йўл олди.

Япония (3 очко) "С" гуруҳида Колумбия (7 очко) ва Исроил (4 очко)дан сўнг 3-ўринни эгаллаб, гуруҳда қолиб кетди. Ироқ "Е" квартетида кураш олиб бориб, Англия (7 очко), Уругвай (6 очко), Тунис (3 очко)дан сўнг охирги поғонани банд этди. Осиё кубоги финалида Ўзбекистонга қарши майдонга тушган Ироқ жаҳон чемпионатида ғалаба қозона олмади.

IMG_4453

Ўзбекистон (4 очко) "А" гуруҳидаги мезбон - Аргентина (9 очко)дан кейин иккинчи бўлди. Жанубий Корея (5 очко) ҳам "F" квартетида Гамбия (7 очко)дан сўнг иккинчи ўрин билан нимчорак финалга чиқди.

Энди Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз Исроил билан куч синашади. Учрашув 31 майга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 02:00да бошланади. Жанубий Корея эса Эквадор билан ўйнайди. Беллашув 2 июнь кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 02:00да старт олади.

IMG_4444

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javohir Fayziyev
29/05/2023 17:12
Yahudiylarni tiz chuktiramiz in shaa Alloh