Жаҳон чемпионатига оз фурсат қолган бир пайтда Осиё грандида мураббий алмашди

Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Драган Скошич лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар бермоқда. 53 ёшли мутахассис 2020 йилнинг февраль ойида форслар бошқарувига келганди. Бу вақт оралиғида жамоа унинг қўл остида 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаши сўнгги босқичида муваффақиятли иштирок этди ва мундиалга чиққан Осиёнинг илк термаси бўлди.

"Саҳро шаҳзодалари" Скошич билан 18 ўйиндан 15 тасида ғалаба қозонган. Айни пайтда бош мураббийликка Али Кальонуи, Али Даи, Жавод Некунам каби Эрон футболи афсоналари номзод бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!