Жаҳон чемпионатини олтин медаль билан якунладик!

Бугун Франция пойтахтида бўлиб ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Эътиборлиси, дунё биринчилигининг сўнгги кунида аёллар ўртасида F54 классида найза улоқтириш дастурида ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова 20 метр 15 см натида билан олтин медални қўлга киритди.

Шу тариқа делегациямизнинг Париждаги жаҳон чемпионатида қўлга киритган медаллари сони 17 тага етди: 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!