Жаҳон чемпионатининг қолган уч ўйинида қандай тўпдан фойдаланилади?

ФИФА Жаҳон чемпионатининг ярим финал ва финал ўйинлари учун тўп тақдим этди.

Унга "Ал ҳилм" номи берилди. Арабчада бу "туш" деган маънони англатади. Тўпнинг дизайни нозик учбурчак нақшлар, Доҳани ўраб турган чўллар, Жаҳон чемпионати кубоги ва Қатар байроғи нақши билан безатилган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина-Хорватия ва Франция-Марокаш учрашувларида мазкур тўплардан фойдаланилади.

Comments

You must be logged in to commet!