Жаҳон чемпионатларида бир оиладан илк бор она ва ўғил иштирок этди
Янги Зеландия аёллар терма жамоасининг собиқ футболчиси Женни Биндон халқаро миқёсда 77 та ўйин ўтказган. У 2007 ва 2011 йиллардаги жаҳон чемпионатларида, шунингдек, 2012 йилги Олимпия ўйинларида майдонга тушган.
Орадан йиллар ўтиб, бугун, 16 июнь куни, 2026 йилги жаҳон чемпионатида унинг ўғли Тайлер Биндон ҳам дебют қилди. Янги Зеландия миллий терма жамоаси ҳимоячиси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Эронга қарши баҳснинг (2:2) охирги дақиқаларида майдонга туширилди.
"Жаҳон чемпионати–2026" АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтказилмоқда. Мусобақа 11 июнда старт олди ва 19 июлда якунланади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Фикрлар