Жаҳон чемпиони "Ливерпуль"га ўтмоқда
"Ливепуль" ёзнинг энг биринчи харидини амалга оширишга яқин. "Брайтон" футболчиси Алексис Макалистер мерсисайдликлар сафига кўчиб ўтмоқда, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Шартномага кўра, мерсисайдликлар "чайкалар"га 60 миллион фунт стерлинг тўлайди. Аргентиналикнинг ўзи билан 2028 йилгача амал қиладиган битим имзоланади. Футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтиш учун Ливерпульга йўл олиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Макалистер ушбу мавсум "Брайтон" таркибида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та голда иштирок этди. Шунингдек, Аргентина билан Жаҳон чемпионатини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
"Ливерпуль" бу трансфер билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Клубнинг кейинги мақсади "Саутгемптон" вакили Лавия учун курашиш бўлади.
Фикрлар