Жаҳон чемпиони ёзда А Серия клубига кўчиб ўтиши мумкин

"Боруссия" Дортмунд клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётцени Италия А Сериясига чорлашмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган маълумотларга қараганда, 27 ёшли немис футболчисини “Лацио” ўз сафида кўрмоқчи. Бироқ, римликлар ҳозирча ушбу трансфер бўйича бирорта ҳам расмий таклиф билан мурожаат қилишмаган.

Бундан аввалроқ, Гётце ёзда “Боруссия”дан кетиши аниқлигини айтиб ўтган эди. У жорий мавсум 19 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфери 10,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!