Жаҳон чемпионига жамоа топилди

Андреа Пирло режаларига кирмаган Сами Хедира ҳамон ўзига жамоа қидираётган эди. Германия таркибида жаҳон чемпиони бўлган тажрибали ярим ҳимоячини “Лейпциг” ўз сафига чорламоқда.

“Лейпциг” раҳбарияти 33 ёшли футболчидан майдон марказида етакчилик қила оладиган ўйинчи сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда. Туринликлар ҳам шартномаси ёзда якунланадиган “қария”нинг тезроқ кетишини истамоқда.

Сами Хедира 2010 йили 12 миллион евро эвазига  “Реал”га ўтгунга қадар “Штутгарт” сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!