Жаҳон чемпионини беш йилдан кейин терма жамоага чақиришди
Жорий мавсумни муваффақиятли бошлаган Флориан Товен беш йиллик танаффусдан сўнг яна Франция терма жамоасига чақиртирилди.
“Удинезе”да тўп тепаётган ўнг қанот ҳужумчиси А Сериянинг дастлабки бешта учрашувида учта гол ва битта ассист қайд этганидан кейин Дидье Дешам уни терма жамоанинг кенгайтирилган таркибига киритилди.
Товеннинг юлдузли даври 2018 йилга тўғри келган ва ўшанда Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигига эришган эди. 2019 йилнинг ёзида терма жамоада сўнгги ўйинини ўтказди ва ундан кейин чорлов бўлмаган.
31 ёшли футболчи аслида “Гренобл” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида Франциянинг “Бастия”, “Лилль”, “Марсель”, Англиянинг “Ньюкасл”, Мексиканинг “Тигрес” жамоаларида ҳам ўйнаган.
2023 йилнинг бошида “Удинезе”га қўшилган тажрибали вингернинг шартномаси келаси ёз якунига етади.
Товен Франция терма жамоаси сафида ўнта учрашувда майдонга тушиб, битта гол муаллифи бўлган.
Фикрлар