Жаҳон футболида ҳеч қачон бунақаси бўлмаган!

“Манчестер Сити”нинг Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши аргентиналик футболчи Хулиан Альварес номини тарихга михлади.

Бу соврин орқали Альварес бир мавсум давомида ҳам жаҳон чемпионати, ҳам Европа Чемпионлар лигасида чемпион бўлган футбол тарихидаги биринчи ўйинчи бўлди.

Шунингдек, у бир мавсумда жаҳон чемпионлиги ва треблга эришган ягона футболчи сифатида ҳам номини тарихга киритди.

Хулиан Альварес мавсумнинг биринчи қисмида Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида олтин медалга сазовор бўлган эди.

23 ёшли Альварес якунланган мавсумда “Манчестер Сити” сафида жами 49 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 17 та тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!