Жаҳон кубоги: Уч нафар боксчимиз финалда!

  • 19 декабрь, 2016, 10:25
  • 0
  • Бокс

 

Россияда нефть қазиб олувчи давлатлар иштирокида бокс бўйича жаҳон кубоги мусобақасида финалга чиққан боксчилар аниқланди. 
 
Ўн тўртинчи маротаба ташкил этилаётган нуфузли мусобақада ярим финалда рингга чиққан беш нафар ҳамюртимиздан учтаси финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Ярим финалнинг энг кескин ва муросасиз учрашувларидан бири энг енгил - 49 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Мироншоҳ Иброҳимов ва россиялик Эдмонд Худоян ўртасида бўлди. Ушбу жангда тезкор зарбага эга бўлгант боксчимиз 3:2 ҳисобида зафар қучди. Мироншоҳ финалда мезбонларнинг яна бир бокчиси Белик Галанов билан куч синашади.

 
Вазни 64 килограмм бўлган боксчилар баҳсида қатнашаётган Иқболжон Холдоров россиялик Авак Узлян билан беллашди. Учрашувда рақибидан ҳар томонлама устунлигини намойиш этган ўзбек боксчиси 5:0 ҳисобида зафар қучди ва олтин медаль учун мезбонлар вакили Алексей Мазурга қарши рингга чиқади. 

75 килограмм вазн тоифасидаги боксичмиз Исроил Мадримов ҳам финалга йўлланма олди. Ярим финал жангида беларуслик Виталия Бондаренко ҳамюртимизга ҳеч қандай қаршилик кўрсатолмай, учрашувни бой берди. Исроил чемпионлик жангида россиялик Александр Агафонов билан беллашади. 

Ярим финал учрашувларида мағлубиятга учраган Миразизбек Мирзахалилов ва Улуғбек Мубинов бронза медаль билан кифояланди. 
 
SPORTS.uz
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!