Жаҳон миқёсида яна Мбаппе тенгсиз!

Forbes журналининг талқинига кўра, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе 21 ёшгача бўлган энг қиммат футболчилар рейтингида биринчи бўлди.

Transfermarkt ва CIES порталига таянган ҳолда, 21 ёшли форварднинг нархи 183,3 млн еврога баҳоланди.

Рўйхатнинг иккинчи поғонасини "Атлетико" аъзоси Жоау Фелиш (104 млн евро) эгаллаган бўлса, "Челси"нинг германиялик ярим ҳимоячиси Кай Хаверц (98 млн евро) учинчи ўринда қайд этилди.

"Топ-10"дан қуйидаги футболчилар жой олди; Альфонсо Дэвис ("Бавария", Канада; 88,3 млн евро), Маттейс де Лигт ("Ювентус", Голландия; 86,8 млн евро), Жейдон Санчо ("Боруссия" Дортмунд, Англия; 86,8 млн евро), Эрлинг Холанд ("Боруссия" Дортмунд, Норвегия; 68,3 млн евро), Ашраф Хакими ("Интер", Марокаш; 66,3 млн евро), Виктор Осимхен ("Наполи", Нигерия; 63 млн евро) ва Ферран Торрес ("Манчестер Сити", Испания; 57,7 млн евро).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)