Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айланиш мақсадида ҳаракатларини мунтазам кучайтириб бориши кераклигини айтди

Ҳукумат қарори асосида "Пахтакор" футбол клуби бошқаруви Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилди.

Шу муносабат билан, бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти, асосий жамоа ва клуб вакиллари билан учрашиш учун "Пахтакор" стадионига ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ҳокими "Пахтакор" жамоаси ҳамиша ўзбек футболи фахри бўлиб келгани, бундан буён клубда барча шароитлар муҳайё этилиши борасида футболчиларга таъкидлади. Жамоа Ўзбекистонда етакчиликни сақлаб, Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айланиш мақсадида ҳаракатларини мунтазам кучайтириб боришига урғу берди. Бунинг учун барча зарур шароитлар яратиб берилиши, ёш футболчилар ва академияга эътибор қаратилиши тўғрисида айтиб ўтди. Клубдаги дўстона муҳит янги ғалабалар ва ривожланиш йўлида асосий қадам бўлиши ҳақида таъкидлади. Клубда айни пайтда фаолият кўрсатаётган раҳбарият ва ходимлар ишга профессионал муносабатда бўлиб, охирги йилларда клубни юқори даражага олиб чиқишда фаол меҳнат қилаётгани ва катта ҳажмда ишлар бажарилганини эътироф этди.

Учрашув якунида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ва жамоа сардори Егор Кримец миннатдорчилик сифатида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга "Пахтакор"нинг биринчи рақамли либосини тақдим этишди.

photo_2021-05-21_15-14-17

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
23/05/2021 20:45
Канча пулни Пахтакор совириб юборди кейинги 4 йилда, лекин натижа йук, Ортикхужаев натижа булса пул бериши мумкин, олдинги даврлар утиб кетди энди, ешларга купрок эьтибор бериш керак, Дердийукка ухшаган уйинчиларни кераги йук бизни суперлигада!
Baxil Alihuja
22/05/2021 11:10
Энг аввало шаффофлик керак! Жоха энди футболни хам кутига тикмокчи булса керак. Узи шундок хам кириб ётибди. Баттар уткизади