Жаҳонгир Ортиқхўжаев Шота Арвеладзега қўнғироқ қилган...

Куни кеча “Пахтакор” клуби бошқаруви Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилди. Бу хусусида sports.uz орқали хабар бергандик. Энди эса жамоа мухлислари янада яхши ўзгаришларга умид қиляптилар.

Охирги пайтларда “Пахтакор”нинг собиқ устози Шота Арвеладзенинг клубга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар қулоққа чалинаётганди. Бизга маълум бўлишича, бундай хабарларда жон бор эди.

арвеладзе_1

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Арвеладзени “Пахтакор”га қайтариш учун шахсан ўзи унга қўнғироқ қилган ва бу масала бўйича улар ўзаро гаплашишган. Бу ҳақида “Пахтакор” клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов sports.uz мухбирига маълум қилди. Лекин Шота Юстинович собиқ жамоасига қайтиш таклифини маълум сабабларга кўра қабул қилмаган.

Тез орада sports.uzда Ирисметов билан уюштирилган қизиқарли мулоқотни ўқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
25/05/2021 15:42
Бир тийинга киммат тренер! Тагинам бироз виждони боракан, бирон нима эплолмаганини тан олиб, юзи чидамаганидан рад килибди.