
Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Равшан Эрматов иштирокида "Пахтакор" стадионида йиғилиш бўлиб ўтди
Аввалроқ, SFI Management Group таркибидан чиққан "Пахтакор"нинг 80 фоиз акциялари Тошкент шаҳар ҳокимиятига қайтариб берилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Ўзбекистон футбол ассоцияция биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирокида "Пахтакор" стадионида йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилишда ҳоким "Пахтакор" севимли жамоаси эканлиги ва уни молиялаштиришга тайёр эканлигини билдирган. Эрматов ҳам ҳалқ жамоаси ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслигини такидлади.
Фикрлар