Жаҳоннинг биринчи ракеткасини турнирдан чиқариб юборишди
Ads

Кеча WТА туркумига кирувчи Буюк Британиянинг Истбурн шаҳрида давом  этаётган соврин жамғармаси 753 900 АҚШ доллари бўлган турнирда ярим финалчилар номи маълум бўлди.

Марказий ўйин сифатида қаралган Анжелика Кербер(Германия) хамда Йоханна Конта(Буюк Британия) ўртасидаги баҳсда жаҳоннинг биринчи ракеткаси икки сет якунига кўра, мағлуб бўлди. 1 соат 26 дақиқа давом этган ўйинда британиялик теннисчи 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Даниялик Каролин Возняцки хамда руминиялик Симона Халеп ўртасидаги ўйинда эса даниялик теннишчи иродали ғалабага эришди – 5:7, 6:4, 6:1.

Қуйида чорак финалда қайд этилган барча натижалар билан таништирамиз.


Каролина Плишкова (Чехия) – Светлана Кузнецова (Россия)  6:7 6:2 6:4

Каролин Возняцки (Дания) – Симона Халеп (Руминия) 5:7 6:4 6:1

Хизер Уотсон (Буюк Британия) – Барбора Стрыцова (Чехия)  6:1 1:6 6:4

Йоханна Конта (Буюк Британия) – Анжелик Кербер (Германия) 6:3 6:4.