Жаҳоннинг энг машҳур ММА заллари билан танишинг

Ҳозирги кунга келиб, спорт оламида ММА тобора оммавийлашиб бормоқда. Айниқса, UFC, Bellator, ONE Championship промоушенлари ўтказаётган турнирлар бутун жаҳон спорт ҳамжамиятининг, мухлисларнинг диққат-эътиборида бўлмоқда.

Шубҳасиз, ушбу промоушенларда ўз жангларини ўтказаётган атлетларни, чемпионларни барча яхши билади. Ҳозирги кунга келиб, исталган инсондан Хабиб Нурмагомедов ёки Конор МакГрегор ҳақида сўрасангиз, UFC жангчилари эканлигини айтишади. Лекин уларнинг мураббийлари, қайси спорт залида машғулотлар ўташи борасида эса аниқ ва тўғри жавоб эшитишингиз амримаҳол. Албатта, ашаддий мухлислар бундан мустасно...

Ваҳоланки, етук жангчи, чемпион бўлиш йўлида мураббий ва машғулот ўтайдиган спорт залининг ҳам ўрни катта.

Биз бугун, бутунжаҳон бўйлаб юқори рейтингга эга ММА га ихтисослашган спорт заллари бўйича маълумот берамиз.

Alliance MMA

Мазкур зал АҚШнинг Калифорния штати Сан-Диегода жойлашган. Бу залга 2007 йил собиқ UFC жангчиси Брандон Вера асос солган. Бу ерда дунёнинг турли бурчакларидан келган жангчилар машғулотлар олиб боради. UFC, Bellator, Invicta FC да кўплаб аъзолари ўз жангларини ўтказади.
Улар орасида ММА оламидаги машҳурлари ҳам бор. Уларнинг аксарияти ҳали ҳам ушбу зал билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Баъзилари эса фаолиятини якунлашга ҳам улгуришган. Шундай бўлсада, Alliance MMA да кундалик машғулотларини олиб бормоқда.

Энг машҳур жангчилари:

Доминик Круз, Жереми Стивенс, Александр Густафссон, Анжела Хилл, Фил Девислар машҳурликка айнан ушбу залдаги фаолиятлари давомида эришишган.

алянс

Longo and Weidman MMA

Ушбу зал Нью-Йоркнинг шимоли-шарқида жойлашган бўлиб, АҚШда ўз нуфузига эга ҳисобланади. Аввал у Serra-Longo Fight Team деб номланар эди. Гарчи, номи ўзгарган бўлсада, ўз машҳурлигини сақлаб қола олган. Асосчиси ва мураббий Рей Лонго ҳисобланади.

Энг машҳур жангчилари:

Крис Вайдман, Эл Яквинта, Алжамейн Стерлинг, Жиан Виллант.

вайдман

Kings MMA

Океан ортидаги яна бир юқори рейтингга эга бўлган зал... Калифорния штати Хантингтон-Бич шаҳрида жойлашган. Ўз вақтида “Йил мураббийи” дея эътироф этилган Рафаэль Кордейро бу мажмуани бошқаради. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, бу залда кўплаб бразилиялик чемпионлар машғулотлар ўтказади.

                                                             Энг яхши жангчилари:

Фабрисио Вердум, Лиото Мачида, Вандерлей Сильва, Марвин Веттори.

кингс

Nova União 

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида жойлашган. Унга 2008 йилда асос солинган. Мазкур зал жаҳоннинг 40 дан ортиқ мамлакатларида ўз филиалларига эга. ММА оламидаги афсоналардан бири  BJ Penn ҳам айнан шу ерда машғулотлар ўтаб, ажойиб натижалар қайд этганди.

Энг машҳур жангчилари:

Жозе Алдо, Реннан Барао, Жуниор Дос Сантос, Леонардо Сантос.

нова

Tiger Muay Thai

Таиланднинг Пхукет шаҳрида жойлашган жаҳоннинг энг машҳур жанговар спорт турларига ихтисослашган зал ҳисобланади. Бу залда бошқалардан фарқли равишда профессионаллар ва ҳаваскорлар учун ҳам барча шароитлар яратилган. Бундан ташқари кунига 9 маротаба жаҳоннинг энг яхши мураббийлари иштирок этадиган фитнесс машғулотлари мавжуд. Бир қатор UFC жангчилари ушбу зал билан ҳамкорлик қилишган ва қилишмоқда.

Энг машҳур жангчилари:

Валентина Шевченко, Тарек Сафеддин, Ден Хукер, Бен Нгуен, Зубайра Тхугов, Майрбек Тайсумов.

муайтай

Team Alpha Male

Мазкур зал енгил вазн тоифаларида ажойиб жангчилар етиштириш билан ажралиб туради. Собиқ UFC жангчиси Юрайя Фейбер 2004 йил ушбу зални ташкил қилган. У Калифорния штатининг Сакраменто шаҳрида жойлашган.

Энг машҳур жангчилари:

Коди Гарбрандт, Чед Мендес, Даррен Элкинс, Синтия Кальвильо, Клей Гуида.

тим

SBG Ireland

Ирландиянинг Дублин шаҳрида жойлашган. 2001 йил мураббий Жон Кавана томонидан асос солинган. Муболаға бўлмаса, Европадаги энг яхши зал. Шубҳасиз, Конор МакГрегор бу зални янада юксакликка кўтарди.

Энг машҳур жангчилари:

Конор Макгрегор, Гуннар Нельсон, Артем Лобов, Диллон Дэнис.

иреланд

Jackson-Wink MMA

АҚШнинг ғарбий сохилидаги энг яхши дам олиш масканларидан бири, Нью-Мексико штатининг Альбукерке шаҳрида жойлашган. Ҳозирги кундаги UFC да Pound-for-pound етакчиси Жон Жонс ҳам ушбу зал билан ҳамкорлик қилади.

Энг машҳур жангчилари:

Жон Жонс, Холли Холм, Карлос Кондит, Каб Свонсон, Ландо Ванната, Рэй Борг, Мишель Уотерсон 

жаксон

American Kickboxing Academy

Aмерика Кикбоксинг Aкадемияси ёки оддийгина AКA кўплаб чемпионларнинг ватанига айланди. У Калифорниянинг Сан-Хосе шаҳрида жойлашган бўлиб, энг яхшиларидан биридир. Зал 1980 йилда Хавер Мендес томонидан ташкил этилган ва ўша вақтдан бери у сайёрадаги энг яхши ММA залларидан бири бўлиб қолмоқда.

Энг машҳур жангчилари:

Дэниел Кормье, Хабиб Нурмагомедов, Кейн Веласкес, Люк Рокхолд, Леон Эдвардс, Ислом Махачев, Умар Нурмагомедов.

ака

Hard Knocks 365

АҚШнинг Флорида штатида жойлашган. Катталиги жиҳатидан унга тенг келадигани топилмаса керак. У 2787 кв.м.ни ташкил қилади. Қолаверса, профессионал мураббийларнинг кўплиги бўйича ҳам мақтана олади.

Энг машҳур жангчилари:

Майкл Джонсон, Волкан Оздемир, Стефан Струве, Камару Усман.

365

American Top Team (ATT)

Дана Уайт томонидан “Энг яхши жаҳон чемпионларни етиштириб берувчи зал”,- дея эътироф этилган ушбу мажмуа ҳам Флорида штати Бока-Ратон шаҳрида жойлашган.

Энг машҳур жангчилари: Дастин Порье, Аманда Нунес, Колби Ковингтон, Хорхе Масвидаль, Йоэль Ромеро, Йоанна Енджейчик.

топ 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)