Жалолиддин Машарипов: Ўйин бошидан иккинчи бўлимдагидек ўйнашимиз керак эди
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 2-саралаш босқичининг сўнгги турида Саудия Арабистонига йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва мундиалдан бу сафар ҳам қуруқ қолди. Учрашувдан кейин ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов Саудия нашрига интервью берди.
– Қийин баҳс бўлишини кутгандик. Бу турнирга келишдан аввал икки ўйинда ғалаба қозонишимизга йигитларда ишонч бор эди. Учинчи учрашув биз учун финалга тенг эди. Бу ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўриб юборганимиз бизга минусга ишлади.
Ошиқча иштиёқ сабабли биринчи бўлимда ўйнимиз ўхшамади. Иккинчи таймда ўз футболимизни ўйнадик. Термамиз барибир тўп билан яхши ҳаракат қиламиз. Голлар ҳам хатоларимиздан сўнг урилди. Ўйин бошидан иккинчи бўлимдагидек ўйнашимиз керак эди", - деди футболчи.
Фикрлар