Жалолиддин Машарипов Ўзбекистонга қайтишини инкор қилмади
Осиё кубоги 2-тури доирасида Ҳиндистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда вакилларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг Жалолиддин Машарипов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Сурияга қарши ўйиндан кейин бу ўйин биз учун бошқача бўлиши ҳақида гапирган эдим. Биринчи ўйиндаги ҳаяжон ҳаммада ўтиб кетди. Бугун ютишимиз сув ва ҳаводек зарур эди. Ўйиндан олдин ҳам ғалаба қозонишимизни билардик.
Биринчи ўйиндан кейин мухлисларда ҳам қанақадир шубҳа уёғонган эди. Битта гапни айтаман, биз ҳар доим ҳам Сурияни енгил ютмаганмиз.
Бу футбол. Бир ўйинда ютсангиз мақташади, ютқазсангиз танқид қилади ва бу нормал ҳолат. Ҳеч қачон танқидга қараб ниманидир белгиламаймиз. Чунки ҳаётимизни ўзимиз танлаганмиз. Нимадир қиляпмизки, танқид қилиняпмиз.
Суперлига сизни соғинган, сиз Суперлигани соғиндингизми?
Суперлигани ҳар доим кузатаман. Ҳозирда жуда ҳам интиригали чемпионат ва буни ҳар доим охирги турларга бориб чемпион аниқланаётганидан ҳам билсак бўлади. Битта нарсани айтиб ўтаман, Ўзбекистон чемпионати бошқа чемпионатлардан кам эмас. Фақат нимадирларини тўғирласа, зўр бўлади.
Қайтиб қолсангиз пойтахтда кўрамизми, ёки водийда?
Ҳозир аниқ айта олмайман. Агар қайтиб қолсам, ўша пайтда биламиз", деди термамиз сардори.
Фикрлар