Жалолиддин Машарипов қайтди (Фото)

CHERY AUTO

Саудия Арабистони чемпионати 24-туридан ўрин олган "Ал-Иттифоқ" ва "Ал-Насср" жамоалари ўртасидаги ўйинда риёдликлар сафида ҳаракат қилган легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушган эди.

Tecno

43-дақиқада ҳамюртимиз рақиб билан тўқнашувда қошини ёриб олди ва ўйинни давом эттира олмади.

Текширувларда Машариповнинг юз қисмидаги жароҳатдан ташқари, бурун суяги сингани ҳам аниқланганди.

Айни пайтда клуб матбуот хизмати ҳамюртимиз сафга қайтганини маълум қилди. Машарипов жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Демак, жароҳати жиддий эмас. У шериклари билан кейинги турга тайёргарлик кўрмоқда.

FN6X_9cX0AACQd9

FN6YENQWUAMFAMx

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию